Германия Суперкубогида «Боруссия»нинг қўли баланд келди

  • 04 август 2019, 10:08
  • 323
  • Спорт
  • Германия Суперкубогида «Боруссия»нинг қўли баланд келди
    Дортмунднинг «Боруссия» клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди.

    «Сигнал Идуна Парк»да кечган ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Пако Алькасер ҳисобни очди, унга Жейдон Санчо ҳаммуаллифлик қилди. 69-дақиқада Санчонинг ўзи «арилар»нинг иккинчи голини урди, унга Рафаэл Геррейру голли узатма берди.

    Шу тариқа, «Боруссия» 6-марта Германия Суперкубогида ғалаба қозонди, бу борада фақат «Бавария» дортмундликлардан устунроқ (7 марта).

    Германия чемпионатининг янги мавсумини «Бавария» 16 август куни «Ҳерта»га қарши ўйин билан бошлайди, «Боруссия» 17 августда «Аугсбург»ни қабул қилади.

    Германия Суперкубоги
    Боруссия Д – Бавария 2:0 (0:0, 2:0)
    Голлар:
    1:0 – 48 Пако Алькасер, 2:0 – 69 Санчо.
    Боруссия Д – Хитц, Пишчек (Вольф, 80), Топрак, Аканжи, Шульц, Витцель, Геррейру (Ҳакими, 75), Санчо (Бруун Ларсен, 81), Вайгль, Ройс, Пако Алькасер.
    Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Алаба (Саншеш, 70), Боатенг, Алькантара (Павар, 80), Толиссо, Горетцка, Коман, Мюллер (Дэвис, 66), Левандовски.
    Огоҳлантиришлар: Левандовски (59), Киммих (77).

    » » Германия Суперкубогида «Боруссия»нинг қўли баланд келди