Джамал Мусиала майдонда ҳушини йўқотди: Бавария клубида хавотирли ҳолат

2 дақиқа ўқиш173
Джамал Мусиала майдонда ҳушини йўқотди: Бавария клубида хавотирли ҳолат
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Джамал Мусиала РБ Лейпцигга қарши учрашув якунида ўзини йўқотиб, майдонда йиқилиб тушди.
  • 23 ёшли футболчи жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган голни урганидан кўп ўтмай шифокорлар ва жамоадошлари кўмагида майдонни тарк этди.
  • Исмоил Сайбарий унинг ерга қаттиқ урилиб кетишининг олдини олди, Бавария спорт директори Макс Эберл эса футболчининг аҳволи яхши эканини билдирди.

Мюнхеннинг Бавария клуби мавсумолди тайёргарлик доирасидаги учрашувда жиддий хавотирли вазиятни бошдан кечирди. Телеком Куп турнирида РБ Лейпциг жамоасига қарши кечган баҳсда яримҳимоячи Джамал Мусиала кутилмаганда ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонда йиқилиб тушди. Ушбу ҳолат МЮнхендаги жазирама об-ҳаво шароитида кечган кескин ўйин вақтида юз берди ва мухлислар ҳамда мураббийлар штабини қаттиқ ташвишга солди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com нашри хабар беришича, мазкур фавқулодда ҳолат учрашувнинг иккинчи бўлими якунлари сари, 23 ёшли германиялик футболчи ўйин давомида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганидан кўп ўтмай содир бўлган. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳукжумкор футболчи ўйин охирида ўзини йўқотиб қўйгани ва оёғида зўрға тургани кўзга ташланган.

Исмоил Сайбарийнинг қаҳрамонлиги ва тиббий ёрдам

Вазиятнинг жиддийлигини дарҳол пайқаб қолган янги трансфер Исмоил Сайбарий инстинктив равишда ҳаракат қилиб, жамоадошининг ерга қаттиқ урилиб кетишининг олдини олди ва уни тутиб қолди. Дастлабки саросимадан сўнг, тиббий ходимлар захира ўриндиғи томон бош бармоғини кўрсатиб, вазият назорат остида эканини билдиргач, стадиондаги таранглик бироз пасайди.

Шундан сўнг Джамал Мусиала шифокорлар ва жамоадошлари кўмагида ўз оёғида майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Бара Сапоко Ндиае ўйинга қўшилди. Эътиборлиси, PSV Эйндховен клубидан ёзда келиб қўшилган марокашлик яримҳимоячи Исмоил Сайбарий учун бу жамоадаги илк учрашув эди. У ўйинда Мусиаланинг голига ассистентлик қилганди, эндиликда эса унинг соғлиғини сақлаб қолишда ҳам муҳим рол ўйнади.

Раҳбарият изоҳи ва бошқа жароҳатлар

Ўйиндан кейинги аралаш зонада журналистлар саволларига жавоб берган Бавария спорт директори Макс Эберл футболчининг аҳволи бўйича тинчлантирувчи баёнот берди: “Энг муҳими, унинг аҳволи яхши!”. Бироқ матбуот анжуманида фақат Мусиаланинг аҳволи эмас, балки Венсан Компани жамоасидаги бошқа кадрлар муаммолари ҳам муҳокама марказида бўлди.

Ҳимоячи Конрад Лаймер ўйин бошланганидан атиги ўн дақиқа ўтиб, оёғидаги оғриқ сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Макс Эберл Лаймернинг жароҳати ҳақида гапирар экан, бироз эҳтиёткорона баҳо берди. Функционарнинг сўзларига кўра, футболчи қаттиқ зарба олган ва унинг оёғи тезда шишиб кетган. Шу сабабли у эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган, бироқ тикланиш жараёни қанча вақт олишини ҳозирча аниқ айтиб бўлмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?