Бавария ўз базасида махфий машғулотлар учун улкан ҳимоя деворини ўрнатди

Мюнхеннинг Бавария клуби Zenер-Штрассе машғулот базасида жамоа машғулотларини бегона кўзлардан яшириш учун улкан, юқори технологияли ҳимоя деворини ўрнатишни бошлади. Янги машғулот майдони атрофида баландлиги ўн метргача бўлган пўлат устунлар қад ростлаган, ХХЛ ҳажмдаги махфийлик пардаси эса қисман ўрнатилган.
Bild нашри хабар беришича,Мюнхеннинг Бавария клуби Zenер-Штрассе машғулотлар базасида тўлиқ махфийликни таъминлаш мақсадида улкан ҳамда юқори технологияли жосусликка қарши девор ўрнатиш ишларини бошлади. Ушбу кескин чора бош мураббий Венсан Компанийга янги мавсум олдидан жамоани бегона кўзлардан ҳоли тарзда, ташқи аралашувларсиз тайёрлаш учун зарур шароит яратиш йўлида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳафта бошида бошланган қурилиш ишлари натижасида чоршанба кунига келиб лойиҳанинг кўлами барчага яққол намоён бўлди. Бавария ўзини ташқи дунёдан бутунлай тўсиб қўймоқда ва биринчи жамоа машғулотларини яшириш учун ХХЛ ҳажмдаги махсус парда қисман ўрнатилди. Ҳозирда қурилаётган янги машғулот майдони атрофида баландлиги ўн метргача бўлган улкан пўлат устунлар қад ростлади.
Замонавий технологиялар ва Компанийнинг талаби
Ушбу жосусликка қарши тўсиқ механизми арқон ва блок тизимига асосланган бўлиб, у керакли пайтда кулранг рангдаги йирик махфийлик брезентини дарҳол юқорига кўтариш имконини беради. Сешанба куни матосиз синовдан ўтказилган тизимнинг чоршанба кунги босқичида оғир юкларга мўлжалланган қоплама қалин пўлат трубага маҳкамланиб, жойига ўрнатилди.Bild маълумотига кўра, мазкур кучайтирилган хавфсизлик чораларининг асосий ташаббускори Венсан Компаний ҳисобланади. Осиё бўйлаб ўтказилган мавсумолди сафаридан қайтган 40 ёшли белгиялик мутахассис спорт директори Кристоф Фрейнд билан биргаликда қурилиш жараёнини шахсан кўздан кечирди ва панжараларни диққат билан ўрганди.
Англия тажрибаси ва тарихий анъаналар
Компанийнинг бу қадами унинг Англия Премер-лигасида ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида тўплаган бой тажрибаси билан чамбарчас боғлиқ. Англияда топ-клублар мухлислар, ОАВ ҳамда рақиб жамоаларнинг жосусларидан бутунлай ҳимояланган муҳитда шуғулланишга ўрганишган ва мураббий Германияда ҳам шу тартибни ўрнатишни истамоқда.Белгиялик мутахассис Бундеслигада чемпионликни қайтариб олиш йўлидаги курашда ҳар бир детал муҳимлигига таянмоқда. Хусусан, стандарт вазиятлар ва тактик ўзгаришлар ўйин олдидан сизиб чиқмаслигини таъминлаш унинг учун устувор вазифа саналади. Гарчи Zenер-Штраседа сирли машғулотлар концепти янги бўлмаса-да, янги тизим аввалгиларидан анча мукаммал.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Пеп Гвардиола ҳам худди шундай ҳимоя чораларини жорий этиб, майдонлардан бири атрофида «Гвардиола пардаси» деб номланган кулранг парда ўрнатганди. Бироқ ўша пайтдаги тизим кучли шамол ва совуқ об-ҳавода кўпинча ишдан чиқар эди. Янги арқонли тизим эса янада ишончли бўлиб, деярли барча бурчаклардан майдонни тўсиб қўйишга қодир.






























Изоҳлар 0
…