23:47 / 31.08.2019
2 799

АПЛ. "Ливерпуль" "Бёрнли"ни йирик ҳисобда енгди

АПЛ. "Ливерпуль" "Бёрнли"ни йирик ҳисобда енгди
Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Бёрнли" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Тёрф Мур" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Крис Вуд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, Садио Мане ва Роберто Фирминолар ҳам исмларини таблога ёздириб қўйишга эришдилар.

Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва турнир жадвалида якка пешқадамлигини сақлаб қолди. "Бёрнли" эса 4 очко билан 11-поғонада қолди.

"Бёрнли" - "Ливерпуль" 0:3
Голлар:
Крис Вуд (33), Садио Мане (37), Роберто Фирминьо (80).

"Бёрнли" – Поуп, Ми, Питерс, Лоутон, Тарковски, Леннон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс, Вуд.
"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Матип, Вейналдум, Хендерсон, Фабиньо, Мане, Фирмино, Салоҳ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. "Ливерпуль" "Бёрнли"ни йирик ҳисобда енгди