Россия премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида чемпионатнинг ўтган август ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан “Ростов” клуби форварди, ҳамюртимиз Эльдор Шомуродов ҳам жой олди. Таъкидлаш керакки, у август ойида 5та ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлган эди. Шомуродов айни дамда 7та гол билан мусобақа тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Ҳамюртимиздан ташқари шунингдек «Крилья Советов» ҳужумчиси Александр Соболев (5та ўйинда 3 гол, 1 та ассист), «Спартак» хавбеки Гус Тил (4та ўйинда 1та гол, 3та ассист), «Локомотив» хавбеки Гжегож Крыховяк (5та ўйинда 3та гол) ва ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандеслар (5та ўйин 2та гол) ҳам бор.
Энди ойнинг энг яхши футболчиси мухлислар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижаларига кўра аниқланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади