10:43 / 15.11.2019
2 007

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди»

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди»
Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашуви ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.
«Биринчи жиддий ўйиндаёқ тайёр ғалаба бой берилди. Ренар тактик дарс ўтди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бир қарашда “дурной” голлар. Лекин ўша натижа ва голларга муносиб бўлмоқ лозим.
Керакли ўзгаришлар, ўйинни боришига қараб қилинган юришлар ҳар иккала мутахассисда ҳар хил кечди. Тактик мураббийлар шундай паллада саҳнага чиқади.

Марказ буткул ютқазилди. Аҳмедов эса ҳимоядан кўра ярим ҳимояга зарурроқ эди, назаримда. Янгиликлар доим ҳам иш бермайди. Бундай ўйинларда тажриба кўпроқ ас қотади. Ярим ҳимоя маркази Қодирқуловдан кўра Аҳмедовга эҳтиёжманд эди.

Топ жамоалар ёки тактик мураббийлар ўйини нисбатан рақибдан кўра ёмонроқ чиққан учрашувда ҳам ютишни билади. Шу боисдан ҳам уларнинг маҳорати ёки даражаси фарқланади.

Биз эса чемпионатимизни қадрига етишга ва уни кўпроқ ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Чунки айнан миллий чемпионат асли терма жамоа манфаатига хизмат қиладиган асосий фактор. Гап неча кун аввалроқ йиғилишда эмас, балки қисқа муддатдан сифатли фойдаланишда.

Шундай оптимал ҳолат ва сценарий остида кечган ўйинда ютқазиш шунчаки омадсизлик эмас, балки даража фарқини кўрсатди.
Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди», - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди»