"Локомотив"нинг икки футболчиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин

  • 16 декабрь 2019, 11:12
  • 937
  • Спорт
  • "Локомотив"нинг икки футболчиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин
    Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячилари Ислом Тўхтахўжев ва Олег Зотеев фаолиятини пойтахтнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
    Sports.uz интернет нашрига маълум бўлишича, ушбу футболчилар "Бунёдкор" билан музокара олиб боришмоқда. Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" январь ойида Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш ўйинида майдонга чиқишади.

    Чемпионлар лигасининг саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичига йўл олишни кўзлаган Вадим Абрамов шогирдлари эртадан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Декабрь ойининг сўнгги кунларига қадар давом этадиган дастлабки йиғин пойтахтимизда ўтказилади.

    » » "Локомотив"нинг икки футболчиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин