Ван Дейк Англияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

  • 18 декабрь 2019, 07:39
  • 417
  • Спорт
  • Ван Дейк Англияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
    "Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк яна бир шахсий совринга эга бўлди.
    Аниқроғи, голландиялик ҳимоячи Англия футбол мухлислари ассоциацияси томонидан 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

    Айтиш керакки, ван Дейк овоз бериш натижаларига кўра Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити"), Сон Хин Мина ("Тоттенхэм"), Жейми Варди ("Лестер"), Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") ва Садио Мане ("Ливерпуль") каби футболчиларни ортда қолдирди.

    Эслатиб ўтамиз, ван Дейк бундан аввалроқ Англия премьер-лигаси ва Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан ҳам АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

    » » Ван Дейк Англияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди