Карло Анчелотти - «Эвертон» бош мураббийи

  • 21 декабрь 2019, 19:27
  • 429
  • Спорт
  • Карло Анчелотти - «Эвертон» бош мураббийи
    Карло Анчелотти «Эвертон» клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
    Инглиз клуби 60 ёшли италиялик мураббий билан 2023/24 йилги мавсумгача шартнома имзолади.

    Эслатиб ўтамиз, кетма-кет мағлубиятлар сабаб «Эвертон» 5 декабрь куни Марку Сильвани истеъфога чиқарган, унинг ўрнига Данкан Фергюсон бош мураббий вазифасини бажараётганди.

    Маълумот учун, «Эвертон» Фергюсон қўл остидаги икки ўйинда «Челси»ни мағлуб (3:1) этган бўлса, «МЮ» билан сафарда дуранг (1:1) натижасини қайд этди. АПЛ 17-туридан кейин 18 очко билан 16-ўриндан жой олиб турган ливерпулликлар, бугун, 21 декабрь куни «Арсенал»га қарши майдонга тушишади.

    » » Карло Анчелотти - «Эвертон» бош мураббийи