Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо тўртта турли ўн йилликда, яъни 1990-, 2000-, 2010- ва 2020-йилларда жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган тарихдаги биринчи боксчига айланди.
Мэнни Пакьяо 2020 йилни ярим ўрта вазнда WBA (Super) камари соҳиби мақомида қаршилади. 41 ёшли спортчи ушбу унвонни 21 июлда америкалик Кит Турманга қарши жангда ғолиб бўлгандан кейин қўлга киритганди.
Филиппинлик супербоксчи биринчи чемпионлик унвонини 1998 йил декабрда 19 ёшида қўлга киритган. 2010 йилда эса 8 та вазн тоифасида чемпионлик камарларини қўлга киритган биринчи боксчига айланган. У ҳанузгача бу натижага эришган ягона боксчи бўлиб қолмоқда.
Умуман олганда, Пакьяо профессионал рингдаги фаолиятини 1995 йил январда бошлаган. Ҳозирда унинг ҳисобида 71 та жангдан 62 та ғалаба бор. Афсонавий боксчи навбатдаги жангини баҳорда ўтказиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди