date
views 6 128

«Реал» Бэйлни сотмасдан Де Хеани олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа билан жиддий тарзда қизиқмоқда.

Мадридликлар Испания терма жамоаси дарвозабонини кузатиб бормоқдалар. Де Хеанинг ўзи ҳам "Реал"га ўтишга қарши эмас. Ўз навбатида "МЮ" ҳам Испаниядан янгиликлар бўлишини кутмоқда.

Бироз вақт муқаддам "Реал" ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни бу трансферга қўшиши мумкинлиги айтилганди. Аммо Карло Анчелотти ҳеч қандай шароитда ҳам Бэйлни сотишга рози эмас. Шу сабабли мадридликлар Давид Де Хеани сотиб олиш учун бошқа имкониятларни қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг агенти Жорже Мендеш бир неча бор "Реал" раҳбарияти билан учрашиб, музокара ўтказган.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Бэйлни сотмасдан Де Хеани олмоқчи