16:50 / 10.03.2020
4 964

Бунақаси ўзбек футболи тарихида бўлмаган эди

Бунақаси ўзбек футболи тарихида бўлмаган эди
Ўзбекистон футболи тарихида илк бор шартномалар кўтарма пулларидан тўлиқ ҳоли бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

"Ўзбекистон футболи тарихида илк марта шартномалар кўтарма пулларидан тўлиқ ҳоли бўлди. Энди футболчиларда кўтарма пуллари йўқ. Клублар дастлабки олти ўриндан бирини эгаллай олмаса, футболчилар бонуслардан ҳам қуруқ қолади. Демак, олтиликка кириш учун кураш жиддий кечади.

Энди нима бўлади? Энди кўтарма пулларини бошқа йўллар билан футболчиларга етказишга ҳаракат бошланиши катта эҳтимол. ОФК талабидаги аудит ва тегишли органлар бунга қарши курашиши керак бўлади. Яъни, клублар сметада кўрсатилган пулни бирор футболчига шартномадагидан ортиқ бераётган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланади.

Шу кунгача ҳам футболчилар билан сметадан ташқари ҳисоб-китоб қилаётганлар бор. ЎзПФЛ бу ишга аралашмайди. Бироқ шартнома шартлари клублар учун ажратилган смета доирасидан ташқарига чиқиб кетмаслиги назорат қилинади.

Орзудаги Ўзбекистонда клублар албатта давлат томонидан молиялаштирилмайди. Хусусий клублар футболчилар билан қонунчилик доирасида қандай ҳисоб-китоб қилса, ЎзПФЛ буни тўғри деб ҳисоблайди. Ҳозирги ҳолатда эса клубларга берилаётган пул фақатгина ойлик-маошларга кетиб қолмасдан, у келажак футболи учун пойдевор қўйишга ҳам сарфланиши керак
", - дейди Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бунақаси ўзбек футболи тарихида бўлмаган эди