Фото: Instagram
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг характери борасида фикр билдирди.
«Мейвезер ҳаётда ижтимоий тармоқ ёки камера қаршисидагидек эмас. Фараз қиламиз. Флойдга ёш йигит яқинлашиб келиб, шундай дейди: «Сени мухлисингман, суратга тушсак бўладими?». Мейвезер муаммосиз у билан суратга тушади.
Унга қандай эркак яқинлашиб: «Ҳой, Флойд яқинроқ кел, суратга тушамиз», деса Флойд шундай жавоб қилади: «Нега мендан хол аҳвол сўрамаяпсан?».
У ҳеч нарсани шунчаки бажармайди, унинг учун ҳурмат жуда муҳим. Ресторанда Мейвезер ҳамма билан сўрашиб чиқади. Официантлар билан қўл бериб кўришади. Овқатланади, барчага чой-чақа беради.
Кўчада гадойни кўриб қолса, унга пул беради ва «ишларинг қалай?» деб сўрайди», — дейди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, UFC’да ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик илк ва ягона спортчи Мейвезер промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»