date
views 2 237

Флойд Мейвезер ўз олдига жиддий мақсад қўйганини айтди

Флойд Мейвезер ўз олдига жиддий мақсад қўйганини айтди
АҚШлик бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер дунёнинг энг яхши мураббийи бўлиш ниятида эканлигини айтди. Қолаверса, ўз вақтида унга устозлик қилган отаси ва амакисидан намуна олиб, ёшларга ёрдам беришини, уларни етук боксчи қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, карантин унга атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзиш муҳим эканлигини англатганини, имкон қадар ажойиб шогирдлар тайёрлашга ҳаракат қилиши баробарида энг зўр мураббий бўлишга ваъда берди. Бу борада у ўз Instagram саҳифасига ёзиб қолдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флойд Мейвезер ўз олдига жиддий мақсад қўйганини айтди