08:20 / 18.04.2020
4 495

"Пахтакор"нинг янги стадиони сиғими қанча бўлади?

"Пахтакор"нинг янги стадиони сиғими қанча бўлади?
Кеча "Тезкор студия"да "Пахтакор" клуби вакиллари меҳмон бўлишди.
Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов янги стадион ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

"Режамизда шу 2020 йилнинг иккинчи ярмида янги стадион қуриш ишлари бошланиши керак эди. Бироқ пандемия туфайли ҳозир аниқ муддати номаълум бўлиб турибди. Айни пайтда иккита вариант кўриб чиқилмоқда ва раҳбарият улардан бирини танлайди.

Янги стадион сиғими камайиш эҳтимоли катта. Сабаби Тошкентда мухлислар ташрифи нистабан камроқ. Шуни ҳисобга олиб иxчамроқ стадион қуриш режалаштирилмоқда. Масалан, 20 мингли стадион қурилса ва 10 минг томошабин келса футбол муҳити юзага келади. Ҳозир "Пахтакор" стадионига 10-12 минг мухлис келса ташқаридан стадион бўшдек туюлади.

Менимча, янги стадион сиғими 20 ва 30 минг орасида бўлади
", - дейди "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор"нинг янги стадиони сиғими қанча бўлади?