Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Олтинчи турга қадар биз ҳам, "Навбаҳор" ҳам очколар жамғараётган эдик. Сафарда ғалабалар қозонгандик. Бугун оптимистик кайфиятда майдонга тушгандик. Наманган шаҳри жамоаси ўзи яратган барча вазиятларни голга айлантирди. Бугун бизнинг йигитлар ўйнашни истамагандек кўринди. Хоҳиш ва интилиш кучли бўлмади. Марказда оддий элементар хатоларга йўл қўйдик.
Ҳозир қайноқ ҳароратда ва ҳиссиёт билан бирон бир нарса дейиш қийин. Эртага хотиржам футболчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни кўриб хулоса чиқарамиз. Уйда мағлубиятга учраш доим ёқимсиз ва ҳунук. Ҳа, биз мағлуб бўлдик. Буни тан оламиз. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар ва мураббийлар проффесионал. Мухлисларсиз битта биз ўйнаётганимиз йўқ.
Бугун турнир жадвалидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак олтинчи турнинг марказий ўйини бўлди. Акбар Исматуллаевга эътирозим йўқ. У ўз даражасида ўйнамоқда.
Журналистларни байрами билан табриклайман. Маълумотларни ва хабарларни етказиб беришда уларнинг ўрни беқиёс",- дейди Андрей Шипилов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар