Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа тўқнашди. Қолаверса "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Икки, уч йилдан бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилиб келмоқда. Таркибида кучли ижрочилар бор. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қисқа вақт ичида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қўшиб берилган дақиқаларда яна гол ўтказиб, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли ўйин бўлди. Айрим жароҳат олган футболчиларимиз ҳам борларини беришди. Сўнги 15 дақиқаликни ҳисобга олмаганда дуранг адолатли.
Футбол югуришдан иборат. Ҳозирги замонавий футболда туриб футбол ўйнаб бўлмайди. Бугунги кунда футболда биринчи ўринда турадиган нарса бу югуриш. Техника, фикрлаш ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи даражада. Ҳақиқтатдан ҳам ротатция ҳар бир ўйинда амалга оширмоқдамиз. Элгужа Григалашвили, Дилшод Жўраев жароҳат сабаб ёрдам бера олишмади. Сайдуллога рақобат сифатида Мурод Тошматовни ҳам ўйнатяпман. Бу биринчи маротаба эмас. Жамоада дарвозабонлардан ташқари яна 20та футболчи бор. Мавсум ҳали узоқ. Шунинг учун майдонга чиққан ҳар бир футболчи ўзини ҳиссасини қўшиши керак.
Хожимат Эркинов бизга "Пахтакор"дан ижара асосида ўтган. Бугун ўз жамоасига қарши тўп тепди. Ёш бўлишига қарамасдан иқтидорли ва маҳоратли футболчи. Элгужани ўрнига бошланғич таркибдан жой олди. Ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Биринчи турда ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб кучайтирди. Ўсишдан тўхтаб қолиши керак эмас. Келажаги бор.
Биринчи голни ўтказиб юборганидан кейин футболчилар ўзига келгунича иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу борада кўрсатмалар бердим. Дарвозамизга ёпишмасликка, иложи борича тўпни узоқроқда ушлашга ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиргандим. Ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик. Истаймизми йўқми бунда хатолар келиб чиқади. "Пахтакор"ни "Сурхон" билан ўйинини кўриб ўрганиб чиққанимизда ҳам бир дақиқа ичида иккита гол уришганини кўргандик. Бу ҳам футболнинг бир қисми",- дейди Миржалол Қосимов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар