17:17 / 28.07.2020
2 618

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Игорь Голбан ҳам таркибда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Игорь Голбан ҳам таркибда
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Ушбу баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида, 3 августдан 10 августга қадар миллий жамоамиз иштирокида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Йиғиндан аввал миллий жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади
», - дейилади хабарда.

Қайд этиш керак, бу сафарги йиғинга бош мураббий Вадим Абрамов янги номлар билан бирга миллий жамоа билан хайрлашганини эълон қилган футболчиларни ҳам таклиф этган.

Хусусан, 2019 йилда Фаластин – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин миллий жамоадаги халқаро фаолиятини якунлаганлигини эълон қилган 35 ёшли ҳимоячи Анзур Исмоилов яна таркибга жалб этилган.

Узоқ танаффусдан кейин дарвозабон Александр Лобанов ҳам миллий жамоадан чақирув олган.

Шунингдек, миллий жамоадан дарвозабон Машҳуржон Муҳаммаджонов, ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Голбан, яримҳимоячилар Ислом Кенжабоев, Абдулла Абдуллаев ва ҳужумчи Шаҳбоз Убайдуллаев илк марта чақирув олган.

Ўзбекистон миллий жамоасининг ўқув-машғулот йиғинига чақирув олган 32 нафар футболчи рўйхати:
Дарвозабонлар: Элдор Суюнов (Пахтакор), Ўткур Юсупов (Навбаҳор), Александр Лобанов (Металлург), Машҳуржон Муҳаммаджонов (Насаф)
Ҳимоячилар: Егор Кримец (Пахтакор), Фаррух Сайфиев (Пахтакор), Шароф Муҳитдинов (Насаф), Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Санжар Қодирқулов (Бунёдкор), Мурод Холмуҳаммедов (Қўқон-1912), Анзур Исмоилов (Пахтакор), Игорь Голбан (Навбаҳор), Исломжон Қобилов (Бунёдкор), Ҳусниддин Алиқулов (Насаф), Дилшодбек Аҳмадалиев (Бунёдкор), Акромжон Комилов (Пахтакор), Ҳусниддин Ғофуров (Сурхон).
Яримҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов (Пахтакор), Достонбек Ҳамдамов (Пахтакор), Лутфулла Тўраев (Бунёдкор), Ойбек Бозоров (Насаф), Азиз Турғунбоев (Навбаҳор), Аброр Исмоилов (Пахтакор), Нурилло Тўхтасинов (Бунёдкор), Сардор Собирхўжаев (Пахтакор), Абдулла Абдуллаев (Бунёдкор), Одил Ҳамробеков (Пахтакор), Жавоҳир Сиддиқов (Пахтакор), Ислом Кенжабоев (Насаф).
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (Пахтакор), Бобир Абдухолиқов (Насаф), Шаҳзодбек Убайдуллаев (Металлург.)

Мураббийлар штаби:
Бош мураббий: Вадим Абрамов
Ёрдамчи мураббийлар: Тимур Кападзе, Сервер Жепаров
Дарвозабонлар бўйича мураббий: Денис Иванков
Шифокор: Аброр Пирриев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Игорь Голбан ҳам таркибда