16:38 / 29.07.2020
1 807

Лингард: «Криштиану Роналду — футболнинг Майкл Жордани»

Лингард: «Криштиану Роналду — футболнинг Майкл Жордани»
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Жесси Лингард «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди ва уни баскетболчи Майкл Жордан билан таққослади.

«Криштиану Роналду фаолияти давомида жуда кўп нарсага эришди. У кўплаб клубларда бўлган ва бир қатор совринларни қўлга киритган. Менимча, у футболнинг ҳақиқий рамзи, у — футболнинг Майкл Жордани.

Роналду «Манчестер Юнайтед»га биринчи келганида мен 11 ёки 12 ёшда эдим. Биз турли хил элементлар билан машқлар бажарардик, у бизга кўп нарсаларни ўргатган. Ўшанда мен уни биринчи марта кўргандим. Бу ерга келганида у ҳали ёш ва куч-қувватга тўлмаган эди.

Мен унга қарши бир неча бор ўйнаганман. У менга муаммо туғдирдими? Йўқ, ростини айтсам, у унчалик ёмон эмасди. Мавсум олдидан ўтказилган ўйинда, у майдонга тушиб, дарҳол ўз маҳоратини намойиш этганди
», — дейди Лингард.

Лингард Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Аввалроқ унинг мавсумлар оралиғида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Роналду эса А Серияда 32 учрашув ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лингард: «Криштиану Роналду — футболнинг Майкл Жордани»