12:00 / 30.07.2020
2 127

Жалолиддинов ижарага берилади, унинг учун "Локомотив" 200 минг евро тўлаган

Жалолиддинов ижарага берилади, унинг учун "Локомотив" 200 минг евро тўлаган
Ўзбекистонлик футболчига бош мураббий Николичга асосий таркибга муносиблигини исботлаш учун тўлиқ бир ҳафта керак бўлади.
Metaratings нашрига етиб келган маълумотларга кўра, "Локомотив" янги футболчини тез орада бошқа клубга ижарага бериб юборади.

Унинг трансфери учун "темирйўлчилар" 200 минг евро сарфлашган. Бироқ, агентларга бериладиган сумма сир тутилмоқда, бу эса "Локомотив" бош директори Кикнадзе туфайли трансферга Белоуснинг алоқаси борлигини тахмин қилиш мумкин.

Демак, бу ерда ягона йўл қолмоқда. 18 ёшлик ҳавбекни собиқ жамоаси "Бунёдкор"га ижарага бериш ёки Европанинг қайсидир мамлакати иккинчи дивизионига ўтказиш.

"Локо"да қолиш учун эса бир ҳафта давомида машғулотларда ўзини Николичга ҳар томонлама кўрсатиши лозим. Лекин, бунинг имконияти кам. Жалолиддиновдан келажак учун олишган. Ундан ҳозироқ нимадир кутиш тўғри эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддинов ижарага берилади, унинг учун "Локомотив" 200 минг евро тўлаган