
3 сентябрь куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, шу куни мамлакат раҳбари Рамзан Кадировнинг 4 та ўғли рингга кўтарилади. Бу ҳақда “Ахмат” спорт клуби Абузайд Висмурадов айтиб ўтди.
“3 сентябрь куни Грозний шаҳрида, Колизей спорт зали аренасида Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Ахмат ҳожи Кадиров хотирасига бағишланган "Афсоналар вақти" профессионал бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.
Аренада мамлакатимизнинг энг кучли боксчилари иштирокидаги энг ажойиб ва ёрқин жанглар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ахмат спорт клубидаги азиз жиянларим Аҳмад, Эли, Адам ва Абубакар Кадировлар шу куни рингга чиқади”, - дейди Висмурадов инстаграмдаги саҳифасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар