Осиё Чемпионлар лигасининг 5-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" футболчиси Драган Черан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бугун фақат биз ўйнадик, бу бизнинг ўйин бўлди. Жуда кўплаб имкониятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйдик. Бугун биз икки очкони бой бердик деб ўйлайман.
Биз рақибни ўрганганимиз сингари улар ҳам бизни ўрганишади. Кучли тарафларимизни ёпишга уринишади. Улар қанотдан ўтишимизни ёпмоқчи бўлишди, биз марказдан ҳам ҳужумлар уюштирдик. Вазиятлардан фойдаланмадик ва рақиб ҳам ҳимояда яхши ўйнашга уринди. Бу гол ура олмаганимиз сабаби", - деди Черан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда