18:33 / 12.10.2020
2 965

Липинец Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳақида... Рус боксчисининг иштаҳаси карнай

Липинец Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳақида... Рус боксчисининг иштаҳаси карнай
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Сергей Липинец ўзбекистонлик Қудратилло Aбдуқаҳҳоровга қарши жанг санасининг ўзгаришига муносабат билдирди. Дастлаб IBF муваққат чемпионлик камари учун жанг 10 октябрга белгиланган эди, аммо кейинчалик 24 октябрга қолдирилди.

Сана ўзгаришини чемпион сифатида қабул қилдим ва 24 октябрда мен 10 октябрда қилмоқчи бўлган ишимни амалга ошираман. Руҳан жуда кучлиман, шунинг учун санани ўзгартириш билан боғлиқ муаммолар йўқ. Йиғин яхши ўтди ва жангга 100 фоиз тайёрман. Мен Жо Гуссен билан бирга ишладим ва кўплаб ажойиб жангчилар билан, жумладан, Рашиди Эллис ва Рональд Круз билан спарринг жанглар ўтказдим.

Ҳозирча вазн тоифадаги Эррол Спенс , Мэнни Пакьяо, Дэнни Гарсия, Кит Турман, Шон Портер ёки Теренс Кроуфорд каби жангчилар ҳақида ўйламаяпман. Уларга етиб бориш учун мен 24 октябрда ғалаба қозонишим керак.

Aбдуқаҳҳоровми? Бекорга ҳеч ким IBF рейтингининг етакчиси бўлмайди. Aбдуқаҳҳоров кўплаб жанглар ўтказиш баробарида муваффақиятли ҳаваскорлик фаолиятига ҳам эга. У рингда тезкор ҳаракат қилади. Қолаверса, кучли эканлигини биламан ва у мени мағлуб этиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади. У билан жанг вақтида масофани сақлаш ва очко тўплаш керак. Ажойиб жангни кутмоқдаман. Менга қарши нимани тайёрласа, унга қарши режам бўлади ва ҳарқандай ҳолатда ғалаба қозонаман
”,- деди Липинец.

31 ёшли Липинец профессионал рингда 16 ғалаба (12 нокаут) ва бир мағлубият қайд этган. 27 ёшли ҳамюртимиз Қудратилло Aбдуқаҳҳоров эса мағлубиятсиз одимламоқда ва 17 та ғалабага (9 нокаут) эришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Липинец Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳақида... Рус боксчисининг иштаҳаси карнай