Волейбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ўйинчиси Сабина Алтинбекова нафақат ўз мамлакатининг, балки жаҳоннинг энг чиройли спортчиларидан бири сифатида эътироф этилади.
Яқинда машҳур спортчи ўзининг Instagram саҳифасига снайперлар милтиғидан ўқ узаётган суратини жойлаштирди. Унинг бу суратига машҳур инсонлар ҳам ўз муносабатини билдирди.
Қозоқ сайтлари Сабинанинг постига бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам изоҳ ёзганига алоҳида урғу берди.
Ҳамюртимиз қуролдан отаётган Сабинанинг суратига “Бу хавфли қиз”, деб изоҳ қолдирди.
Сабина Алтинбекова ўз мамлакатидан ташқарида легионер сифатида ҳам ўйнаган. Хусусан, истеъдодли волейболчи 2015 йилда Япония аёллар лигасида "GSS Sunbeams" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Сабина айни пайтда Араб лигасида "Al Wasl" аёллар жамоасида асосий ўйинчилардан бири ҳисобланади. Қозоғистонлик спортчига турли агентликлар модель сифатида фаолият бошлаш таклифи билан мурожаат қилади ва мўмай даромадлар ваъда қилади. Бироқ, шу кунгача Сабина бу чорловларни рад этиб келмоқда. Албатта, унинг бу қарори ота-онасига ҳам жуда маъқул келяпти.
Сабина ҳам худди Баҳодир сингари ўз юртидан ташқарида машҳурлиги ошиб бораётган спортчилардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қозоғистон сайтлари Жалоловнинг Сабинанинг суратларига муносабат билдирганига алоҳида эътибор қаратди.
Айрим сайтлар ўзбек боксчисининг изоҳ ёзганидан келиб чиқиб, Сабина Алтинбековнинг қўлини сўраган аралаш жанг санъатлари жангчиси Куат Хамитовга муносиб рақобатчи пайдо бўлди, деб ёзмоқда.
Шунингдек, қўшни мамлакатлар журналистлари Баҳодир Жалолов ўтган йили Россияда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўта оғир вазн тоифасида Қозоғистон терма жамоаси сардори Қамшибек Кункабаевни мағлубиятга учратганини ҳам эътироф этди.
Сир эмаски, жаҳонда етакчилардан бўлган ўзбек ва қозоқ бокс мактаблари узоқ йиллардан бери ўзаро рақобатчи саналади. Айниқса, ўта оғир вазнли боксчилар ўртасида Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев дуэллари кўплаб мухлису мутахассислар диққатини ўзига жалб этиб келмоқда.
Бу икки боксчи Осиё ва жаҳон чемпионатларида олтин медаль учун асосий даъвогарлардир. Улар келаси йили Токиода бўладиган Олимпия ўйинларида ҳам ўзаро рақобатни давом эттириши кутилмоқда.
Шундай бўлишига қарамай, ҳар иккисининг бир бирига бўлган муносабати жуда яхши. Баҳодир Жалолов Қамшибекни яхши боксчи эканини таъкидлаб, уни Ўзбекистонга меҳмонга ҳам чақиргани бор гап. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда