2 701
Абрамов: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашининг кейинги босқичига чиқса, «Бунёдкор»ни тарк этаман
Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол Плюс» радио эшиттиришидаги суҳбат чоғида бир вақтда ҳам клуб, ҳам терма жамоада ишлаётгани масаласида фикр юритди.
- "Ўз вақтида «Локомотив»дан Ўзбекистон терма жамоасига ўтганимда, менга ҳеч ким клубдан кетиш ҳақида гапирмаган. Ўша вақтда бу қарорни ўзим қабул қилганман, чунки у пайтлар бу қарор тўғри эди. Ўша вақтда «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасида кучли рақобат бор эди, шунингдек, бошқа жамоалар ҳам уларга рақобат қила оларди. Футболчилар танлови катта эди, шу сабаб мен ҳам хотиржам эдим.
Бироқ ҳозир бизнинг футболда шундай вазиятки, терма жамоанинг асоси, деярли 11-12 футболчи «Пахтакор» ўйинчиларидан иборат бўлиб қолди. Бу миллий терма жамоа учун катта минус. «Пахтакор» Чемпионлар Лигасида қўшимча юклама олади, ўша-ўша таркиб. Биз нима қиламиз, фақат Шота Арвеладзе билан ўринга ўрин алмашамизми? Уч кун ичида уларга бошқача ўйин услубини сингдира олмайман.
Ўйлашимча, ҳозирда «Бунёдкор» орқали терма жамоага кўпроқ фойда келтира оламан. «Бунёдкор»да терма жамоада тўп сура оладиган ва менинг кўрсатмаларимни бажара оладиган ёш футболчилар пайдо бўлди. Терма жамоа кейинги босқичга ўтиши билан мен ўзим клубни тарк этаман ва фақат Ўзбекистон терма жамоаси билан шуғулланаман.
Тасаввур қилинг, агар «Бунёдкор» бош мураббийи бўлмаганимда нима бўларди? Пандемия шароитида шунча вақт нима қилардим, фақат ўйинларни кузатиб борармидим? Мен у сиз ҳам ҳар бир ўйинни кузатиб бораман. Бунинг нимаси муаммо, билмадим. Мен бўлмасам «Бунёдкор» бундан азият чекади, терма жамоага эса бу ҳеч қандай таъсир ўтказмайди", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда