Фото: Getty Images
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 13 декабрь, тонгида UFC 256 мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг асосий жанги мутлақ енгил вазн тоифаси чемпиони Дейвисон Фигередо ва мексикалик яккакурашчи Брендон Морено ўртасида кечди.
Дастлабки икки раунд устунлик чемпион томонида бўлди, бироқ Брендон рақибининг зарбаларига дош бериш билан бирга, ўзи ҳам қатор вазиятларда фаоллик намойиш қилди. Учинчи раундда вазият бироз тенглашди, бу раундда Дейвисон рақибига тақиқланган зарба йўллади ва ундан очко олиб ташланди. Тўртинчи раундда ҳам тенг кураш борди, раунднинг биринчи ярмида Фигередо устунлик қилган бўлса, сўнгги дақиқалар Морено ҳисобига ёзилди. Бешинчи раундни жангчилар пастда темпда ўтказди ва муҳим зарбалар борасида Фигередо бироз устунлик қилди. Якунда иккита ҳакам дурангни қайд этди, бири эса Дейвисон фойдасига қарор чиқарди. Шу тариқа Фигередо чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Яна бир марказий жанг енгил вазн тоифаси вакиллари Тони Фергюсон ва Чарльз Оливейра ўртасида кечди. Оливейра ҳар учала раундда ҳам устунликка эришди. Жангнинг кўп қисми партерда ўтди, Тони биринчи раунд сўнггида қўл оғритиш усулига тушиб қолди, бироқ раунд тугагани ҳақида бонг уни муддатидан аввалги мағлубиятдан қутқариб қолди. Иккинчи раундда Фергюсон «учбурчак» усулидан чиқиб кетишга эришди. Шу тариқа Оливейра барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилган ҳолда ғалабага эришди.
Шунингдек, Кевин Ҳолланд Рафаэл Соузани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабани нишонлади. Сирил Гейн эса собиқ чемпион Жуниор дос Сантосни таслим этди.
Прелим кардда жанг ўтказган қирғизистонлик Рафаэл Физиев (9-1) биринчи раунддаги ажойиб нокаут эвазига Ренато Мойканони (14-4-1) енгди.
Асосий кард натижалари:
Дейвисон Фигередо (21-1) очколар ҳисобда Брендон Моренодан (18-6-1) устун келди — (47:46, 47:47, 47:47).
Тони Фергюсон (26-5) очколар ҳисобида Чарльз Оливейрага (30-8) ютқазди — (27-30, 27-30, 27-30).
Маккензи Дерн (10-1) очколар ҳисобда Вирн Яндиробани (16-2) енгди — (29-28, 29-28, 29-28).
Кевин Ҳолланд (21-5) биринчи раунддаги нокаут эвазига Роналдо Соузадан (26-9) устун келди.
Сирил Гейн (7-0) иккинчи раунддаги техник нокаут билан Жуниор дос Сантосни (21-9) мағлуб этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда