“Андижон” клуби плей-офф баҳсида “Нефтчи”ни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди.
Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевни айнан жамоани кучлилар орасида олиб қолиш учун таклиф қилишганди. Натижада у олдига қўйилган вазифани бажарди. “Нефтчи”га қарши беллашувдан сўнг, бош мураббий ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин борасида нималар дея оласиз?
- Натижа яхши бўлдию, аммо ўйиннинг босими эвазига ўйлаган режаларимизнинг ҳаммаси ҳам амалга ошмади. Пала-партишлик ҳисобига гол ўтказиб юбордик. Бироқ йигитларга раҳмат, ўзларида куч топа олдилар. Захирадан майдонга тушганлар ҳам ишончи оқлади. Ўйиннинг статуси баландлиги учун “Нефтчи” ҳам жиддий тайёрланган. Бутун жамоамиз номидан Андижон халқини Суперлигада қолгани билан табриклайман. Келаси йили бошқача “Андижон”ни кўришади, ҳар томонлама.
- Мураббий сифатида бу сиз учун дастлабки катта ғалаба. Чунки гапингизнинг устидан чиқиб, клубни Суперлигада сақлаб қолдингиз...
- Худога шукр айтаман. Мана, “Андижон”даги бешинчи ўйинда жамоани сақлаб қолдик. Энди бу бизга келаси йили икки карра кўп ишлаш учун мотивация. Доимгидек, Аллоҳга таваккал қилдик. Футболчиларга ишондик, улар эса бизга ишонишди. Мураббийликда бу билан тўхтаб қолмаймиз.
- Бугунги ўйин учун футболчиларга қандай бонус ваъда қилинган?
- Яхшигина мукофот пуллари ваъда қилинган. Бугуннинг ўзидаёқ пулларини олишади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда