“Қизилқум” 14 январда Навоийда машғулотларни бошлаши маълум бўлди. Таркибда эса табиийки ўзгаришлар бўлиши шубҳасиз.Яқинда АГМКнинг грузиялик ҳужумчиси Матэ Ватцадзенинг яна “Қизилқум”га қайтаётгани ҳақида хабар бергандик. Бу хабар ўз тасдиғини топди. Негаки, “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов унинг яна “Қизилқум”да тўп суришини тасдиқлади.
Шунингдек, у Ватцадзедан ташқари Элгужа Григалашвилини ҳам клубга қайтганини маълум қилди. Грузиялик иккала футболчи ҳам АГМКга айнан “Қизилқум”дан кўчиб ўтгандилар. Ўтган йилги чемпионатда Ватцадзе 5 та, Григалашвили эса 7 та гол урди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.