
Мадриднинг «Реал» жамоаси мухлислари жуда ҳам кўп. Furkat.uz сайти мазкур жамоа тарихида зархал ҳарфлар билан битилган саналар ҳақида маълумот бериб ўтади.
1. 1902 йил 6-март. Бир гуруҳ футбол мухлислари «Madrid Foot Ball Club» жамоасини тузишди. Жамоа бошқарувини Хуан Падрос Рубио ўз қўлига олди.
2. 1902 йил 13-май. «Мадрид» ва «Барселона» ўртасида илк «Эл Классико» ўтказилди. Унда таркибида бир қатор чет эллик футболчилар тўп сурган каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
3. 1902 йилда «Реал» «Эспанол»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги илк соврин «Copa de la Gran Peca»ни қўлга киритди.
4. 1905 йил 18-апрел. «Мадрид» жамоаси ўз тарихида илк бор Испания чемпионлигини қўлга киритди. Ўша пайтда бу мусобақа «Кубок Чемпионати» деб аталар эди.
5. 1920-йил 29-июн. Испания қироли «Мадрид» жамоасига «Қироллик клуби» унвонини берди. Шу пайтдан бошлаб жамоа «Реал Мадрид» деб номлана бошлади.
6. 1939-йил 19-апрел. фуқаролар урушидан сўнг Педро Парагес жамоани қайта тузишга қарор қилди. Уруш пайтида майдон бузилган, футболчилар турли жойларга тарқалиб кетишган эди.
7. 1943-йил 13-июн. Испания Кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида «Барселона»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган «Реал» жавоб учрашувида рақибини 11:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
8. 1943-йил 15-сентябр. Жамоа тарихидаги энг буюк кун. Шу куни «Реал»га Сантяго Бернабеу президент этиб тайинланди.
9. 1947-йил 14-сентябр. «Сантяго Бернабеу» стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мезбонлар Португалиянинг «Ос Белененсеш» жамоасини 3:1 ҳисобида таслим қилишди.
10. 1956-йил 13-июн. «Реал» илк бора ўтказилган Чемпионлар кубогида муваффақият қозонди. Мадридликлар ҳал қилувчи баҳсда Франциянинг «Реймс» жамоасини 4:3 ҳисобида таслим қилишди.
11. 1960-йил 15-май. «Реал» қаторасига бешинчи маротаба Чемпионлар кубогида ғолиб чиқиб рекорд ўрнатди.
12. 1978-йил 2-июн. Жамоага 35 йил давомида президентлик қилиб келган Сантяго Бернабеу оламдан ўтди.
13. 1985-йил 22-май. «Реал Мадрид» ўз тарихида илк марта УЕФА Кубогини қўлга киритди.
14. 1998-йил 12-январ. ФИФА «Реал Мадрид»ни тарихдаги энг яхши жамоа деб тан олди.
15. 2000-йил 23-декабр. ФИФА «Реал Мадрид»ни ХХ асрнинг энг кучли жамоаси деб эълон қилди. Флорентина Перес ва Алфредо ди Стефано ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг қўлидан мукофотни қабул қилиб олишди.
Фурқат Юсупов тўплади
Манба: www.Furkat.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар