921
Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман"

"Пахтакор" бош мураббийига айланган Питер Хюистра ўзининг тайинланиши, таркиб, йиғин ва жамоа ишқибозлари хусусида фикрларини билдирди.
- "Пахтакор" бош мураббийи бўлганимдан хурсандман ва клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман. Улар мен билан "Пахтакор" охирги уч ярим йилда амалга оширган ривожланиш йўлини давом этишини билишади. Мен буни давом эттираман, ўйин услубимиз сақланиб қолади, эҳтимол яхшироқ ҳам бўлади. Бу футболчилар учун ҳам яхши, чунки биз ишлаб келган йўлимизда давом этамиз.
Январь ҳамиша футболчилар жамоаларини алмаштирадиган давр. "Пахтакор"да ҳам ҳар йили кимдир кетади ва бошқалар келади. Фақат кетган ўйинчилар ўрнини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бу ўзига хос синов. Бу йил ҳам шундай.
Футболчилар яхши дам олишди ва таътилдан қайтишди. Улар дам олиш даврида ҳам маълум ҳажмда ишлашди. Энди биргаликда чемпионатни бошлаш учун тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасига яхши ҳолатда ҳозир бўлишга интиламиз.
Бу ерда ўтказган давримда кўплаб мухлислар билан танишдим, улар билан яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, келаётган мавсумда ҳам улар билан алоқаларимиз яхши бўлади. Биз улардан қўллаб-қувватлаш оламиз. Бу жуда муҳим. Футбол клуби ҳам аслида ишқибозлар дегани. Биргаликда ажойиб мавсум ўтказамиз деб умид қиламан, - дейди Питер Хюистра "Пахтакор" матбуот хизматига. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Питер Хюистра: Янги футболчилар келади, аммо...

Бугун футбол. «Насаф» Қаршида Амирлик клубини қабул қилади

Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин

«Пахтакор» акцияларининг 80 фоизи инвесторга сотилади

«Бунёдкор» ўз майдонида «Пахтакор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Пахтакор» «Бунёдкор»ни енгди ва биринчи ўринга қайтди