19:36 / 17.01.2021
2 986

Роналдо: Криштиану Роналду ҳозир мен «Реал»да кўрган футболчи эмас

Роналдо: Криштиану Роналду ҳозир мен «Реал»да кўрган футболчи эмас
Фото: Marca
Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдо «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

— Криштиану Роналду Златан Ибрагимович каби 40 ёшгача ўйнайдими?
— Мен билмайман. Бироқ у аниқ бунга ҳаракат қилади. Роналду айни дамда мен «Реал»да кўрган футболчи эмас. У ҳозир ўзини бошқара олади. Унинг «Сассуоло»га қарши ўйинини кўрдингизми? Криш бутун ўйин давомида сояда қолса ҳам, бир дақиқа ичида рақибни жазолаб қўйиши мумкин.

— Роналду ва Ромелу Лукакуни бирлаштириб турадиган умумий жиҳат борми?
— Улар жуда фарқли футболчилар. Аммо иккаласини бирлаштира оладиган бир ўхшашлик бор. Агар жамоада шундай кучли футболчилар бўлса, уларга боғлиқ (ўйин, натижа) бўлмаслик қийин.

Маълумот учун, «Интер»—«Ювентус» учрашуви Тошкент вақти билан 18 январга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдо: Криштиану Роналду ҳозир мен «Реал»да кўрган футболчи эмас