Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 февраль куни ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун БAAга жўнаб кетади.
Йиғин давомида 3 та назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу йиғин ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилиши олдидан МТЖ таркибига номзод футболчилар учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради.
Бугун ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди.
Футболимиз раҳбари миллий терма жамоамиз олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, бош мураббий Вадим Aбрамов терма жамоанинг тайёргарлик режаси билан таништирди. Раҳбарият бу режа бўйича ўз талаб ва таклифларини билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда