Фото: Instagram
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (26-5) бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер (50-0, 27 КО) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Флойд Мейвезердан нимани ўргандим? Кўп нарсани, бизнесни! У аслида Instagram ёки ижтимоий тармоқларда кўрингани каби эмас, у ҳаётда буткул бошқача.
Насиб қилса, Ўзбекистондаги Humo Arena’да катта мусобақа ўтказсак, Мейвезер ва кўплаб бошқа чет эллик юлдузларни олиб келамиз. Мейвезерга Ўзбекистоннинг меҳмондўстлигини кўрсатамиз, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларига олиб борамиз, албатта. Ҳар бир шаҳарда ўша вилоятнинг палови билан меҳмон қиламиз", - деди Маҳмуд Муродов.
Муродов шу вақтга қадар UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Сўнгги бор у UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи Мейвезер промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди