23:39 / 19.02.2021
1 644

Шарофиддин Болтабоев дзюдо бўйича «Катта Дубулға» чемпионлигини қўлга киритди

Шарофиддин Болтабоев дзюдо бўйича «Катта Дубулға» чемпионлигини қўлга киритди
Исроил пойтахти Тель-Авивда дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири давом этмоқда.

Иккинчи кунги баҳсларда 81 кг вазн тоифасида татамига чиққан ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев барча беллашувларда ғалаба қозониб, турнир чемпионига айланди ва Токио Олимпиадаси йўлида 1000 очкони қўлга киритди.

Болтабоев финалгача Дорин Готоноага (Молдова), Александр Визерчак (Германия), Стюарт Мавкатт (Буюк Британия) ва Фран де Витдан (Нидерландия) устун келган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Саид Муллаини мағлуб этди.

Шу тариқа ушбу турнирда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 3тага етди. Бунгача Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритишганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шарофиддин Болтабоев дзюдо бўйича «Катта Дубулға» чемпионлигини қўлга киритди