18:00 / 08.03.2021
2 532

«Ливерпул» мухлислари дунёнинг энг қиммат футболчисини сотиб олиш учун пул йиғишмоқда

«Ливерпул» мухлислари дунёнинг энг қиммат футболчисини сотиб олиш учун пул йиғишмоқда
Фото: Getty Images
«Ливерпул» мухлислари Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун пул йиғишга қарор қилишди. Пул йиғиш Gofundme.com платформасида ташкил қилинди.

Ушбу ташаббус муаллифлари Ҳарри Гловер, Дэнни Демпси-Пар ва Уилям Ню бўлиб, уларнинг фикрича, дунёда «Ливерпул» мухлислари 100 миллионга яқин ва 250 миллион фунт стерлинг (291 миллион евро) тўплаш учун ҳар бир киши 2,5 фунтдан бериши кифоя.

Мухлисларнинг сўзларига кўра, бу маблағ Мбаппа билан музокаралар бошлашга ёрдам беради. Айни дамгача 3728 фунт стерлинг йиғилди.
Transfermarkt.de порталига кўра, франциялик ҳужумчи дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. 22 ёшли Мбаппе 180 миллион евро (154 миллион фунт) деб баҳоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпул» мухлислари дунёнинг энг қиммат футболчисини сотиб олиш учун пул йиғишмоқда