Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Қўқон-1912" учрашуви давомида стадионда хорижлик мураббий, Польша футбол ассоциацияси вакили Богуслав Баниакка кўзимиз тушди. Вазиятдан фойдаланган холда у билан қисқача интервью ташкилладик.
- Ўзбекистондаги таасуротлар қандай?
- Ман Ўзбекистонга келганимга 3 кун бўлди. Бизнинг биринчи манзилимиз Суперлига дебютанти "Турон" клуби бўлди. Бу жамоа менда жуда яхши таасурот қолдирмоқда. Биз ўзбек футболида бу қадар ўсиш бўлганини билмас эдик. "Турон" клуби раҳбарияти жуда ҳам тиришқоқлик билан ишлаётганликлари кўриниб турибди.
Ўйинга стадионларнинг тайёргарлиги худди Европа клубларига ўхшайди, ўша даражада. Клуб олдида юксак мақсадлар бор экан, бу жуда ҳам яхши. Кеча мен жамоа бош мураббийи билан суҳбатлашдим. "Турон"нинг жисмоний тайёргарлиги ҳам ёмон эмас. Айни дамда бу жамоада ҳамма нарса янги, жамоа янги, клубга ушбу чемпионат, яъни Суперлига ҳам янги. Жамоа учун бугун тарихий ўйин. Биринчи турда "дерби". Бу ҳам ўзига хос яна бир тарих.
- Қайси ўзбек футболчилари ҳақида эшитгансиз?
- Яхшибоев ва Бозоров.
- Элдор Шомуродовчи?
- Йўқ, ҳозир ёш футболчилар ичида бизда катта таасурот қолдирганлар Ойбек Бозоров, Жасур Яхшибоев, Хусниддин Алиқулов ва Дониёр Абдуманноповлар. Яна булар орасига ИброҳимҲалил Йўлдошевни ҳам қўшсак бўлади.
- Навбатдаги режалар қандай?
- "Олдиндаги режамизга асосан биз "Турон"дан кейин "Андижон" ва "Насаф" клублари иштирокидаги ўйинларга бормоқчимиз. Ўзбекистонга Польша футбол ассоциацияси раҳбари топшириғига асосан келдик. Мазкур ташрифимиз давомида ўзбек футболидаги ёш иқтидорларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф этиш ниятимиз бор" - дейди польшалик мураббий.
Маълумот учун, Богуслав Бониак Буркина Фасо терма жамоасида ҳам катта мураббий лавозимида ишлаган.
Бекзод Толибов ёзиб олди
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди