Заҳирадан майдонга тушган Шаҳбоз Умаров 2 дақиқада 2 супергол киритди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ бу тур ўз майдонида "Гомель"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз мезбонлар сафида беллашувни захирада бошлади ва иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди. Бу вақтда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди.
52-дақиқада Шаҳбоз Максим Скавишнинг узатмасидан сўнг ажойиб тарзда тўпни рақиб дарвозасига киритди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмасдан дарвозабон билан қулай вазиятга чиқиб борган Умаров иккинчи голни киритди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳамюртимиз мезбонлар сафида беллашувни захирада бошлади ва иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди. Бу вақтда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди.

Изоҳлар 0
…