Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугун кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик. Бундан жудаям хурсандмиз. Бизда йўқотилган очколарни тўлдириш вазифаси бор. Албатта, биз бугун "Қизилқум" жамоасини ҳужумкор ўйин кўрсатишини билардик. Биринчи бўлимда 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракатландик. Иккинчи тайм охирларига келиб 4-4-3 схемасига ўтдик. Шу схема орқали рақиб дарвозасига иккинчи голни киритдик. Умуман айтганда, бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Омад ҳам биз томонда бўлди.
- Абдувоҳид Неъматовнинг ўйин қайдномасига киритилмаганлигига сабаб нима?
- Абдувоҳид Неъматов асосий дарвозабон деб таъкидлашингизга сабаб нима? Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Уларнинг барчасига имкон берамиз. Неъматов ўтган мавсумда ўзини яхши кўрсатди. Шу сабабдан у терма жамоа сафига ҳам жалб этилди. Бугунги ўйинга уни жалб этмаганимизни сабаби жароҳат эмаску, лекин сабаб бор. Тайёр эмаслиги учун Навоийга уни олиб келмадик. Ўйлайманки, кейинги ўйингача у тикланади. Навбатдаги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз.
- Ойбек Бозоров қачон сафга қайтади?
- Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бир ҳафта муддат атрофида сафга қайтади деб ўйлайман. Балки кейинги ўйингача қайтар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди