21:30 / 18.04.2021
3 658

Гимнастикачи қизларимиз тарихий натижа қайд этишди


Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон кубогидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Қизларимиз бугунги дастурда ҳам ажойиб натижаларга эришди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ машқларининг 5 та тўп билан ўтказилган дастурида жамоамиз 40.95 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Кун давомида Екатерина Пирожкова бошчилигидаги қизларимиз 3 ҳалқа ва 2 булавада кечган дастурда ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Қизларимиз мазкур дастурда иккинчи ўринни қўлга киритиб, жамоамизнинг ушбу йўналишдаги тарихий натижаларидан бирига эришди. Қайд этиш жоиз, қизларимиз гуруҳ машқларида жаҳон кубокларида ҳеч қачон бундай муваффақиятли иштирок этишмаган эди.
Шу тариқа жамоамизнинг жаҳон кубогида қўлга киритган медаллари 2 та олтин ва 1 та кумушни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гимнастикачи қизларимиз тарихий натижа қайд этишди