05:01 / 19.04.2021
1 325

Миржалол Қосимов: Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик

Миржалол Қосимов: Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Иккита ҳар хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда жуда бўш ўйнадик. Футболчиларга ютуқ осон келадигандек туюлди. Бундай муносабат эса биринчи бўлимда жазосиз қолмади, албатта. Тайм сўнггида стандарт вазиятидан гол ўтказиб юбордик. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қолаверса, гол ҳам урдик. Лекин ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик. Ўйинга рақибни менсимагандек чиққандек бўлдик. Балки мен жамоани ушбу баҳсга яхши тайёрлай олмадим. 
Қолаверса, омад биз томонда бўлмади. Ҳисоб 2:0 кўринишига келганида гол урдик ва иккинчи голни ҳам ургандик.

Ўйин тарафлама ҳам қўшгандик. Менимча, ҳакам хатоси туфайли голимиз бекор бўлди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўлиши керак эмас. Ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик.
Ҳали олдимизда 4 ўйин турибди. Ишлаймиз ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

— Ҳар 3 кунда ўйин бўлаётгани туфайли футболчиларда чарчоқ аломатлари бугунги ўйинга таъсир қилдими?
— Йўқ, ҳеч қандай чарчоқ аломатлари йўқ. Ҳисобда ортда бораётганда ҳужум қилдик, жисмоний тарафлама муаммо бўлгани йўқ. Ҳамма гап мияда, фикрлашда", - деди Қосимов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик