21:11 / 20.04.2021
3 011

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"


Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Ўйин биз учун жуда муҳим. Айниқса "Ҳилол"дан учралган мағлубиятдан кейин имкониятларимизни яхшилаб олишимиз зарур. АГМК билан бўладиган баҳс муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш қийин кечмоқда. Лекин мен таркибдаги барча футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Олмалиқликлар билан бўладиган иккита баҳс ҳал қилувчи бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш ва уни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. Эҳтиёткорлик ва дадилликни сақлаб қолишимиз керак бўлади.

Ўтган ўйинда мағлубият жисмоний тарафлама юзага келган инқироз туфайли бўлди. "Ҳилол" билан майдон марказида кўп тўп йўқотдик. Эртага Машарипов қайтади ва у АГМК билан ўйинга ҳар тарафлама тайёр. Хоҳ жисмонан, хоҳ руҳан Жалол АГМКга қарши жангга тайёр. Эртага Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Ўйин сифати ҳам ошади", дейди 56 ёшли мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"