Элдор Шомуродов А Сериянинг 27-турида “Женоа”нинг “Специя”га қарши ўтказилган учрашувида захирадан майдонга тушиб, чемпионатдаги тўртинчи голини киритди. Дебют мавсум учун ёмон кўрсаткич эмас.
Гол урилган вазиятда Элдор ҳимоячидан ортда турганига қарамай, тезкорлиги эвазига ундан ўзиб кетди ва тўпни эгаллаб олиб, мукаммал зарба эвазига супергол урди. Бу унинг Италиядаги голлари орасида энг чиройлиси бўлди, деганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.
Италиялик мухлислар Элдор Шомуродовнинг ушбу голини қизғин муҳокама қилмоқда. “Женоа” ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда Шомуродов ҳақидаги фикрларини жамлаб эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.
Pippo Rossini: Шомуродовни жамоада сақлаб қолиш керак, у “Специя”га ажойиб гол урди ва ғалабани мустаҳкамлади. Элдор юқори классли ҳужумчи. 30 метр масофага тўпни олиб ўтиб, гол уриш кўпчиликнинг қўлидан келмайди.
Mario Pasquali: Бугун Элдор яхши ўйнади, лекин ҳар доим ҳам шундай ҳаракат қилмайди.
Pippo Rossini (Mario Pasquali фикрига жавобан): Элдорга тўғри баҳо бера олиш керак. Чемпионатнинг биринчи ярмида вақтини мослашишга сарфлади. Ҳозир ҳолати билан аввалгисини солиштириб бўлмайди. Уни меҳнатига яраша баҳолайлик.
Dott Tini: Элдор етук футболчи. Унинг ҳаракатлари менга маъқул.
Stefano Nobile Debosh: Мен Элдорнинг доимо бошланғич таркибда ўйнаши тарафдориман.
Franca Casareto: Элдор ҳурматга лойиқ!
Tuco Pacifico Benedicto Ramirez: Элдор, биз билан қол!
Simonetta Pitto: Шомуродовдан супер гол.
Andrea Croxatto: Ажойиб тезлик ва мукаммал зарба.
Giuliana Barisone: Элдор зўр гол урдинг, шундай давом эт.
Thomas Mezzano: Элдорнинг танқидчилари қанисизлар?
Marco Borrini: О, Элдор жуда тезкор экансан! Меҳнатинг учун раҳмат.
Emiliano Invernizzi: Элдор, ўйинингга 10 баҳо. Мақсад сари олға!
Davide Delfino: Шомуродов – камтар, самимий, меҳнаткаш ва жуда иқтидорли йигит. Урган голи унинг истеъдодидан далолат бермоқда. Албатта, кучли лигадаги илк мавсумда пасайишлар ҳам, юксалишлар ҳам бўлади. Бу табиий ҳол. Мен Элдорнинг ишончга лойиқ эканига аминман.
Stefania Fabrizio Riccio: Элдор чемпионат якунини безаб бер!
Stefano Nobile Debosh: Шомуродов камтарин йигит. Қандай бўлишидан қатъи назар, у доим майдонда бўлиши керак! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди