Бугун УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда ПСЖ "Манчестер Сити" билан кураш олиб боради. Ушбу беллашув ҳақида таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдирди:
"Чемпионлар лигаси. Ярим финал. ПСЖ - "Манчестер Сити". Бу оддий ўйин эмас. Биласиз, иккала клуб раҳбарлари араб шайхларидир. Ситида амирликлардан шайх Мансур. ПСЖда Қатар амири Ҳамад Ал Танининг яқин ишончли вакил Нассер Ал Хелайфи. Бу ерда қандай принципиаллик борлиги ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Иккала клуб улкан маблағлар эвазига Европада топ даражага чиқиб олди.
Чемпионатларида гегемонлик қилди. Бироқ, шунча йиллардан бери Чемпионлар Лигаси армон бўлиб келмоқда. Бу йилгидек имконият бўлмаслиги мумкин. Тўғри, ПСЖ ўтган йили ҳам финалгача чиқди, аммо финалда тўхтатиб бўлмас машина бўлмиш "Бавария"ни ютишнинг иложи йўқ эди. Бу йил эса финалдаги рақиби спорт формаси ва имкониятлар жиҳатдан устун келмаслиги аниқ. Ярим финалдан ўтиш муаммо.
Бу ерда ҳамма факторлар тенгдир. Миллиардлар жанги, юлдузлар жанги, орузлар жанги. Шунда фаворит қандай аниқланади? Мураббий. Гвардиола ва Почеттино. Ким устунроқ, бу саволга энди сиз жавоб бериб кўринг. Ориф Толипов билан бирга шарҳлаймиз", деб ёзиб қолдирди Файзиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида: “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?