Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқич ўйинлари якунланди. Марказлашган ҳолда ташкил этилган беллашувларда юртимиз шарафини “Пахтакор” ва АГМК ҳимоя қилди. Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” кутилганидан-да ишончсиз натижа қайд этди. “Шерлар”нинг ўйинларига кейинги мақолада тўхталиб ўтамиз. Ҳозир олмалиқликларнинг ўйинларига назар соламиз.
АГМК илк бор гуруҳ босқичида қатнашди. Бу катта воқелик ўлароқ қабул қилинди. Жамоа биринчи даврани яхши ўтказди. Айниқса, илк турни.
Мусобақадаги дастлабки беллашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ОЧЛ фаворити “Ал Ҳилол” билан баҳслашди. Учрашувда Зафар Полвонов гол урганди. Бироқ Сардор Раҳмонов кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Саудияликлар легионери Вьетто катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирган паллада захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов беллашув дуранг билан якунланишини таъминлади.
Дебютант катта клубга қарши баҳсда мағлубиятга учрамади ва камбэк амалга оширди. Бу биринчи турдаги воқеликлар. Умуман олганда, барча учрашувлар ва уларнинг натижаларидан хабарингиз бор. Шу боис ўйинларнинг тафсилотларига тўхталмаймиз, балки бошқа жиҳатларга эътибор қаратамиз.
Терма жамоаларимиз ва клубларимиз грандларга қарши муҳим ўйинда имкониятни бой бериб қўяр ёки охирги дақиқаларда голлар ўтказиб, мағлубиятга учрарди. Миржалол Қосимов ана шу нохуш анъанага чек қўйгандек бўлди “Ал Ҳилол”га қарши учрашувда.
Чунки олмалиқликлар 1-турда ўйин борасида рақибдан қолишмасликка ҳаракат қилди, ирода намойиш этди, гол ўтказиб юборганидан сўнг таслим бўлмаслик кераклигини ўрганди. Камбэк нима эканлигини билдик, футболчиларимиз ижросида. Аммо бу узоққа чўзилмади.
АГМК шу қадар қизиқ натижалар қайд этдики, бир сафар ютган рақибини кейинги гал ўзи имкониятни бой берди. “Истиқлол” ва “Шабаб Ал Аҳли” билан учрашувлар бунга мисол.
Миржалол Қосимов яхши услуб ва футболчиларга ғолиблик руҳини сингдиришга уринмоқда. Бироқ барибир жамоаларимиз қанчалик кучли бўлмасин ОЧЛда биздан икки ҳисса қудратли рақиблар бор. БАА, Саудия клубларидаги легионерлар ўйин тақдирини ҳал этди. Бизда эса бундай хорижлик ўйинчилар йўқ. Шунинг учун АГМК биринчи турдаги каби иродали ўйинни, катта клубларга қарши баҳсларда синиб қолмасликни доим ҳам кўрсата олмади.
Биз катта ғалабаларни хоҳласак, Суперлигага келаётган, бир-икки марта майдонга тушиб, кейин захирада қолиб кетадиган легионерлардан воз кечишимиз, уларнинг ўрнига ёшларга қўрқмай ишонч билдиришимиз лозим.
Мусобақада олмалиқликлар илк бор иштирок этганини айтдик. Шу билан бирга Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби ҳам дебютант эди. Бу жамоа шу қадар муваффақиятли қатнашмоқдаки, унинг номи тилларда достон. Айниқса, Ўзбекистонда.
Сабаби клубларимиз қониқарсиз натижалар қайд этган бир паллада “Истиқлол” қандай чиройли голлар уряпти. Яна кимсан Саудиянинг қудратли жамоаси “Ал Ҳилол”га. Қўшниларимиз бу рақибни 4:1 ҳисобида таслим этда. “Ал Ҳилол”, “Шабаб Ал Аҳли” ва АГМК жойлашган гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Булар ўзбек футболи жамоатчилигининг диққатини тортди ва клубларимизга танқид тошлари отилмоқда.
Тожикистонлик кўплаб ўйинчилар турнинг энг чиройли голи муаллифлари, энг яхши футболчилари қаторида қайд этилди. Биздачи?
Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида номдор легионерлар йўқ, жамоада кўплаб ёшлар ўйнаётгани бу давлатнинг терма жамоаси яқин йиллар ичида қай даражада кучли бўлишини тасаввур қилаверинг. Бизнинг терма келажагичи?
Бир неча йил аввал Қатарда ҳам шундай ҳолатни кузатгандик. Ёшларни тарбиялаган Қатар якунда Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Биз ҳам ёшларга имконият беришимиз кераклигини ҳозирги футбол кўрсатяпти ва кези келганда талаб қилмоқда, дейишимиз мумкин, агарда кейинчалик натижага эришмоқчи бўлсак.
Бекзод Исаев
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади