19:22 / 04.05.2021
1 650

Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум" майдонида дуранг ўйнади


Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
Дастлаб, Мате Вацадзе мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи таймнинг ўзида "лочинлар" Эҳсони Панчшанбенинг голи эвазига мувозанатни тиклади ва ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади. 
Шу тариқа, клублар 1 очкодан бўлишиб олди. "Қизилқум" 6 та ўйин ўтказиб, 7 очко тўплади ва 8-ўринда бормоқда. "Навбаҳор" эса 7 та учрашув ўтказиб, 6 очко тўплади. Наманганликлар онлайн жадвалда 10-поғонада.

ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР - 1:1
Голлар: Мате Ватсадзе 9, - 1:0 (Салим Мустафоев). Эҳсони Паншанбе 37, - 1:1 (Забиҳилло Ўринбоев).
"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ойбек Қиличев (8. Гиорги Кухианидзе, 74), 10.Мате Ватсадзе, 14.Файзулла Қамбаров, 17. Салим Мустафоев (18.Жасур Азимов, 63), 19. Жамшид Ҳасанов (11.Шамсиддин Сагдуллаев, 63), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили.
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Беҳруз Садиллоев, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 75. Олег Толмасов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Сардор Теляков, 9.Иван Соловьёв (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 77), 10.Қувондиқ Рўзиев (4.Фарҳод Мираҳматов, 69), 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (67.Марко Путинчанин, 69).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 20.Илҳомжон Алибоев, 21.Комилжон Тожиддинов, 64.Музаффар Мўминов, 77.Ҳусайин Эргашбоев.
Огоҳлантиришлар: Аббос Ғуломов 35, Азим Аҳмедов 45, Элгужа Григалашвили 52, Файзулло Қамбаров 70, Муҳсин Убайдуллаев 90+1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум" майдонида дуранг ўйнади