20:18 / 10.07.2021
2 469

Расман: Самвел Бабаян «Навбаҳор»да иш бошлади


Мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири бўлган Самвел Бабаян бугун, 10 июль кунидан «Навбаҳор»да иш бошлади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.


Самвел Бабаян Наманган клуби мураббийлар штабида маслаҳатчи-мураббий сифатида иш бошлаган. У жамоа бош мураббийи Виктор Жалиловга ёрдам беради.

Бабаян 1995 йил Виктор Жалилов билан биргаликда «Навбаҳор» мураббийлар штабида фаолият олиб бориб, 2001 йилда «Пахтакор»га кўчиб ўтган. Ушбу давр мобайнида «Навбаҳор» бир марта мамлакат чемпионлигини (1996 йили), 4 марта бронза медаллари (1995, 1997, 1998-1999 йиллар),  2 марта Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йиллар), бир марта Ўзбекистон Суперкубогини (1999 йил) қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Вячеславович 2015-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоасида фаолият юритиб, ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси бажарилмагач, истеъфога чиқарилганди. 2020 йили Хитойнинг «Чанчунь Ятай» жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган мутахассис сўнгги ярим йилдан буён ишсиз эди.

Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлига 12-туридан кейин 14 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Манба: Kun.uz


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Самвел Бабаян «Навбаҳор»да иш бошлади