18:09 / 22.07.2021
3 279

«Женоа» бош мураббийи Элдор Шомуродовни сотишни тақиқлади


Фото: Getty Images
«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ушбу трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини 26 ёшли футболчини сотишни тақиқлади, деб хабар беради «Матч ТВ».

«Женоа» ўзбекистонлик футболчи билан жуфтликда тўп суриш учун ҳужумчи изламоқда.

Шомуродовнинг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишни режалаштирмаяпти. Яқинда Элдор оиласини Генуяга кўчириб ўтказганди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи 2020/21 йилги мавсум А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Женоа» бош мураббийи Элдор Шомуродовни сотишни тақиқлади