2 487
Саида Мирзиёева: «Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади!»
Ўзбекистонлик 16 яшар Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди! Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм канали орқали маълум қилди.
Энг қизиғи, Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаган бўлса, унинг рақиби, FIDE Жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш бу рейтингда нақ 8-ўринда эди.
Ушбу ғалаба 2018 йили Санкт-Петербургда ўтказилган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини эслатиб юборди. Ўша пайтда спортчимиз Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Магнус Карлсендан устун келган.
Бошида Карлсен рўпарасидаги 16 ёшли ўспирин Шамсиддинни назарига илмаган бўлса, ўйин охирида мағлуб бўлиб залдан асабий ҳолда отилиб чиқиб кетган эди. Бу ўйин катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади. Иқтидорли спортчиларимизга, умуман йигит-қизларимизга озгина имкон, туртки берилса бўлди. Уёғини эплаб кетишади, деб ёзади Саида Мирзиёева. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди