Ўзбекистонлик таэквондочи илк марта Олимпиадада олтин медалга эга чиқди. 19 ёшли Улуғбек Рашидов финалда буюк британиялик рақибини мағлуб этди.
-68 кг вазн тоифасида Олимпиадага келган ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда олтин учун кечган баҳсда Буюк Британия вакили Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
Улуғбек Рашидов дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди (13:8). Иккинчи раундда тенг кураш кузатилди (5:6). Учинчи раунд эса ўта ҳаяжонли кечди ва устунлик британиялик спортчи томонига ўтиб кетди, аммо сўнгги сониялардаги ҳаракатлари эвазига устунликни ўзига қайтарган Ўзбекистон вакили 34:29 ҳисобида ғалабага эришиб, олтин медални ўзиники қилди.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Токио Олимпиадасидаги илк медали бўлди.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов дастлабки босқичда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. Чорак финал йўлланмаси учун жангда эса 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, шу вазн тоифасининг биринчи рақамли вакили бўлиб турган жанубий кореялик Ли Де Ҳунни қўшимча вақтлардаги олтин очколар орқали мағлуб этиб (21:19), уни турнирдан чиқариб юборди. Чорак финалда эса эронлик Мирҳошим Ҳуссайни устидан ғалаба қозонди (34:22). Финал йўлланмаси учун жангда Босния ва Герцеговина вакили Нежад Ҳушич осонлик билан таслим этилди (28:5). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
“Рома”нинг ўйинини кучайтирган ва иккита голда иштирок этган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?