Олимпиада ўйинлари бокс мусобақалари +91 кг вазнда ярим финал жанглари бўлиб ўтган эди. Унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов британиялик Фрезер Кларк устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Кларк жангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу мен хоҳлаган эртак эмас, лекин мен ўзим билан фахрланаман, бу мен учун катта натижа.
Ҳаётимнинг сўнгги олти ойида бокс борасида ўтган 18 йилга қараганда кўпроқ ишлар қилдим. У ерга энг яхшиларидан бири сифатида бориш мен учун катта шараф ва завқдир. Мен ўзим ва бутун жамоа билан фахрланаман.
Олимпиаданинг бронза медали совриндориман, мен ҳеч қачон бундай бўлишига ишонмаган эдим. Жалоловни табриклайман, у ажойиб жангчи, мен қўлимдан келганини қилдим", - деди Кларк.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 8 август куни бўладиган финал жангида америкалик Ричард Торресга қарши олтин медаль учун рингга кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди